Қозоғистонда хорижий ишчилар камаяди


  • 18 Февраль, 2022
  • 219

Қозоғистон 2022 йил учун белгиланган хорижий ишчи кучи квотасини 16%га камайтириб, 28 минг 352 тадан 23 минг 560 га туширди.

Қозоғистон меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигидан берилган хабарга кўра, вазирлик президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг кўрсатмасига биноан ўлкага хорижий ишчиларни чақириш квотасини камайтирди.

Ушбу квотанинг 21 мингга яқини бошқарувчилар ва мутахассислар категориясидаги кишиларга берилиб, мавсумий ишлайдиганларга ажратилган квота сони 2 минг 312 та этиб белгиланди.

Ўлкада ҳозирги кунда 14 минг 932 нафар хориж паспортига эга киши ишламоқда.


Бошқа мақолалар