Туроператорлар EXPOни ноябргача узайтиришни сўрашмоқда


  • 16 Августь, 2017
  • 949

Ушбу петицияни туроператорлар, рестораторлар ва меҳмонхона бизнеси вакиллари қўллаб-қувватлашди.

"Астана ЭКСПО-2017" миллий компания ҳиссадорлик жамияти бошқарув раиси Аҳметжан Есимовга қозоғистонлик туроператорлар мурожаат қилишди. Улар ўз мурожаатларида ЕХРО халқаро кўргазмаси муддатини 1 ноябргача узайтиришни сўрашмоқда.

Петицияга туроператорлар, рестораторлар, меҳмонхона бизнеси вакиллари имзо қўйишди. 30 дан ортиқ компания вакиллари имзо қўйиб, қўллаб-қувватлашди.

Мурожаатда “Қисқа вақт ичида биз кўплаб одамларни иш билан таъминлаб, катта даромад кўрдик. Кўплаб талабалар ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари тадбирларни ташкиллаштириш ва хорижий тилларда гаплашиш борасида бебаҳо тажрибага эга бўлишди. Ёшларни мавсумий банд қилиш кўрсаткичи ортди. Компаниялар 10 дан 200 гача одамларни ишга олмоқда. Миллий туроператорлар ўзларининг турмаршрутларини амалда синаб кўриб, ўз хизматларини янада такомиллаштирмоқда. Бугун бизни ЕХРО-2017 каби имконият фақат 3 ой давом этиши ўйлантирмоқда. Ҳурматли Аҳметжан Смагулович, сиздан турҳамжамият номидан Қозоғистон президенти ва халқаро кўргазмалар бюроси раҳбариятига мурожаат қилиб, кўргазма муддатини 2017 йил 1 ноябргача узайтирилишини сўрашни илтимос қиламиз” дейилган. 


Бошқа мақолалар