- 2013-01-26
Алмати метроси дунёдаги энг чиройли метролар ўнлигига киритилди. Метролар рейтингини хорижий “The Coolist” журнали ўтказди.
Ғарблик экспертларга Алмати метросининг витражли ойналари, геометрик нақшлари, ялтираган поллари ва қимматбаҳо қандиллари жуда ёқди. Бундан ташқари, метро станцияларининг классика ва замонавийликни уйғунлаштирган бетакрор дизайнларига лол қолдилар. Бу ўнталикка Алмати метросидан ташқари яна Вашингтон, Москва, Париж, Монреаль ва Нью-Йорк метрополитенлари киритилган. Алмати метроси буларнинг ичида энг ёши ҳисобланади. У ўтган йилнинг 1 декабрь куни ишга туширилди.