- 2024-06-18
Қостанай вилоятида 1 миллиард долларга темир рудасини бойитишга оид комбинат ишга тушириш режалаштирилмоқда.
“Eurasian Resources Group” (ERG) хабарига кўра, фабрика 2023 йил охирида ишга туширилади. Ҳозирги вақтда лойиҳанинг асосий масалаларини аниқлаш босиқичи олиб борилмоқда.
Компанияда “Ҳозир лойиҳани 1 миллиард доллар инвестиция ва 10-12 миллион тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқара оладиган қувватга эга вариантни амалга ошириш кўриб чиқилмоқда” деб айтилди.
“Соколов-Сарбай тоғ жинсларини бойитиш уюшмаси” янги комбинатнинг маҳсулотларини истеъмол қилувчи мижоз бўлиши кутилмоқда. Янги комбинатда 250 нафар одам иш билан таъминланади.
Аввалроқ лойиҳа 800 миллион доллар деб баҳоланган эди. Вилоят ҳокимиятида фабрика Магнитогорск комбинатига темир рудасини етказиб беришга мўлжалланганлигини айтишди.