Қозоғистонда газ билан ҳаракатланадиган автомобиллар кўпайди


  • 4 Октябрь, 2019
  • 475

Қозоғистонда ўтган 9 ойда газ ускунаси қўйилган автомобиллар сони 34 мингга кўпайди. Бу ўлкадаги барча автомобилларнинг 8%ини ташкил этади.

ИИВ маъмурий полия катта инспектори Серик Нурбаевга кўра, газ билан ҳаракатланадиган автомобиллар энг кўп вилоят бу Манғистаудир. Ушбу вилоятда ўтган йилги маълумотга кўра, 69 мингдан кўп автомобилга газ ускунаси қўйилган. Шарқий Қозоғистон вилоятида эса бу рақам 3,5 мингни ташкил этади.

Бундай автомобилларнинг фойдаси экологик хавфсизлиги ва ёқилғидан тежашдир. Газ ускунасини ўрнатиш пойтахтда 140 минг тенгедан бошланади. Нарх автомобилдаги цилиндр сони ва двигатель ҳажмига боғлиқ. Тўрт цилиндрли автомобилга газ ускунасини ўрнатиш 140 минг тенге, олти цилиндрли автомобилга эса 180 минг тенге бўлади.

Энергетика вазирлиги маълумоти бўйича ҳозир ўлкада 2,5 мингдан ортиқ газ қуйиш шахобчалари фаолият кўрсатмоқда. Улардан 303 таси Манғистау вилоятида, 130 таси Нур-Султонда, Алматида эса 170 та шахобча ишлаб турибди. 


Бошқа мақолалар