Назарбоев EXPO-2017 нинг ёпилишини эълон қилди


  • 11 Сентябрь, 2017
  • 747

Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев EXPO-2017 халқаро кўргазмасининг ёпилишини эълон қилди. Астанада ЕХРО-2017 халқаро кўргазмасининг ёпилиши маросими бўлиб ўтди. Маросимнинг расмий қисми кўргазма ҳудудидаги Конгресс-марказда бўлди.

Президент “Пойтахтимизга келгуси йил 20 йил тўлади. Биз бу ерда кўплаб тадбирлар ўтказдик. 160 давлат ичида ЕХРО-2017 кўргазмасини ўтказиш учун ғолиб бўлдик. Мана орадан 90 кун ўтиб, маррага етиб келдик. ЕХРО-2017 кўргазмасининг муваффақиятли ўтиши Астана ва бутун Қозоғистоннинг ютуғидир. Бу ижобий таъсир кўрсатиб, иқтисодиётимизнинг ривожланишига дастак бўлди. 1400дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес ширкатлари 640 миллиард тенгедан ортиқ маҳсулот етказиш ва хизмат кўрсатиш учун буюртмалар олди. Ўн минглаб одамлар ишга кириб, яхши маош олди. Қозоғистоннинг саёҳлик марказлари анча жонланди. Туроператорларнинг хизмати учун талаблар икки баравар ортди” деб маълумот берди.

Нурсултон Назарбоев Астана шаҳри “National Geographic” журналининг “Келажак шаҳри” номинацияси ғолиби бўлганлигини эслатиб ўтди. Қозоғистон “New York Times” газетасининг зиёрат қилишга арзийдиган давлатлар рўйхатига кирди.

Нурсултон Назарбоев халқаро кўргазмани ўтказишда меҳнати сингган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.


Бошқа мақолалар