Хива турк оламининг маданий пойтахти


  • 4 Март, 2020
  • 491

Ўзбекистоннинг Хива шаҳри 2020 йил учун турк оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу қарор ТУРКСОЙнинг Ўш шаҳрида ўтказилган 37-йиғилишида қабул қилинди.

Хива шаҳри бугунги кунгача ўзининг қадимий кўринишини сақлаб қолган. Шаҳар замонавий Ўзбекистоннинг гавҳари ҳисобланади. У 3 минг йиллик тарихга эга. Хивқага илк бор келган сайёҳ учун гўёки вақт тўхтаб қолгандек туюлади. Шаҳардаги ҳар бир иморат билан боғлиқ кўплаб афсона ва ривоятлар мавжуд. Хива бир вақтлар Хоразм давлатининг маркази бўлган. Бу ерда кўплаб савдо карвонлари тўхтаб дам олган. Маҳаллий қудуқдан сув ичган меҳмонлар “Хей воҳ!” деб ҳайратга тушганлар. Шаҳар номи ҳам мана шундан келиб чиққан деб айтилади.

Экскурсавод Руслан Болтабоев “Бу ерда Шерғозихон мадраси бор. Мадраса 1720 йили қурилган. Ушбу мадрасада қозоқ халқидан Бекет ота, Қонир софи каби машҳур зотлар таҳсил олишган. Хива икки қисмга бўлинган. Ичон қаъла ёки бошқача айтган ички шаҳар ҳамда Дишон қаъла – ташқи шаҳар. Ичон қаъла ўзининг архитектура гўзаллиги билан одамни ҳайратга солади. Қадимий комплекс бекорга ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилмаган. Ичон қаъланинг ҳудуди 26 гектардан иборат бўлиб, 7 гектар жойни қадимий ёлгорликлар эгаллаган. Қолган ҳудудда маҳаллий аҳоли яшайди. Эски шаҳар ўз ҳолича сақланиши керак” деб гапирди.


Бошқа мақолалар