- 2019-10-15
Қозоғистон президентининг “Қозоғистон ватандошларининг қарзларини камайтириш ҳақида”ги фармонига мувофиқ 500 мингдан ортиқ қозоғистонликларнинг кредитдан қарзлари ўчирилади. Бу ҳақда матбуот анжуманида меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Светлана Жакупова маъум қилди.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, вазирлик ва тегишли органлар ҳамкорликда кўрсатилган категорияга мос тушадиган шахслар ҳақида маъумот ўрганиб чиқилди.
Светлана Жакупова “Кредит бюросига 2 миллион 289 минг киши ҳақида маъумот берилди. Энди кредит бюроси иккинчи даражали банклар билан ушбу маълумотларни текшириб, кимларда кредитлар борлиги аниқланади. Фармондаги шартларга мос тушадиган сумма аниқангандан кейин маълумотлар яна кредит бюросига берилди. Сўнгра муаммоли кредитар фонди иккинчи даражали банклар билан шартнома тузади. Бугунги кунда кредитлари тўланадиган 507 минг киши аниқланди” деди.
Миллий банк раиси ўринбосари Олег Смоляковга кўра, кредитларни тўлаш учун жами 105 миллиард тенге сарфланади.
Бугунги кунда ушбу рўйхат ҳали тўлиқ эмас. Ушбу рўйхатга тушиш учун ўзининг у ёки бу категорияга тўғри келишини исботлаш лозим. Шундай кейин улар рўйхага киритилади.