Қозоғистон спортчилари 6-ўринда


  • 22 Сентябрь, 2017
  • 739

Туркманистоннинг пойтахти Ашхобод шаҳрида 17 сентябрь куни очилган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари давом этмоқда. Уларда Осиёнинг 45 давлати ҳамда Австралия ва Океаниядан 17 мамлакат вакиллари спортнинг 21 тури бўйича баҳс олиб бормоқда. 30 спорт объектини ўз ичига олган кўп функционалли спорт мажмуаси — Олимпия шаҳарчаси қурилиши 2010 йилнинг 5 ноябрь куни бошланган эди. Мажмуанинг умумий майдони 157 га ни ташкил этади.

Мусобақанинг олтинчи кунига келиб, Қозоғистон спортчилари 39 медал, яъни 9 та олтин, 12 та кумуш ва 18 та бронза медал билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Рўйхатни мезбон Туркманистон жамоаси бошқариб келмоқда. Уларнинг ҳисобида жами 153 та медал (59/43/51) бор. Иккинчи ўринда Эрон (55 медал, 16/9/30), учинчи ўринда Тайланд (40 медал, 13/12/15), тўртинчи ўринда Ўзбекистон (69 медал, 10/12/42) ва бешинчи ўринда Хитой (27 медал, 10/8/9) келмоқда.


Бошқа мақолалар