Дунё қозоқлари қурултойи


  • 5 Май, 2017
  • 916

Бутун дунё қозоқларининг 5-қурултойи Астана шаҳрида ўтказилади. Ушбу қурултой 22-25 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Қурултой доирасида хориждаги қозоқ маданият ташкилотларини молиявий таъминлаш ва хориждаги ёшларни Қозоғистонда таълим олишга қизиқтириш каби мавзулар кўриб чиқилади.

Қурултойга хориждан 500 га яқин қозоқ вакиллари таклиф қилиниши ва асосий эътибор ёшларга қаратилиши кутилмоқда. Илк бутун дунё қозоқлар қурултойи Қозоғистон мустақилликка эришгандан бир йил ўтиб, яъни 1992 йил Алматида президент Нурсултон Назарбоев таклифи билан ўтказилганди. II бутун дунё қозоқлар қурултойи 2002 йили Туркистон шаҳрида, III ва IV қурултойлар 2005 ва 2011 йиллари Астана шаҳрида ўтказилганди. Бу йил ушбу қурултойнинг бешинчиси ўтказилади. 


Бошқа мақолалар