Қоидабузарликни тасвирга олганга мукофот


  • 7 Декабрь, 2018
  • 594

Қозоғистонликлар қоидабузарликни сурат ёки видеога олиб, полицияга ёрдам бергани учун пул билан рағбатлантирилади. Бу ҳақда сенатда ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов хабар берди.

ИИВ ватандошлар қоидабузарлик факти ҳақида хабар беришлари учун махсус мобил илова ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Қасимов “Биз Канада, АҚШ, Австралия, Ирландия тажрибаларини ўргандик. Уларда агар қоидабузарликни суратга олиб полицияга жўнатса ва бу тасдиқланиб, қоидабузар жазоланса, у ҳолда хабар берган кишига муайян пул тўланади” деди. У Қозоғистонда 78% аҳоли, яъни 14,2 миллион киши мобил телефонга эга эканлигини билдирди.

Вазир “Истаган киши қоидабузарликни тасвирга олиб жўнатиши мумкин. Биз ҳозир бу масала устида ишлаяпмиз тасвирда тасдиқланган қоидабузарликн учун тўланган жариманинг 50%и давлатга, 40%и хабар берган ватандошга ва 10%и бу дастур устида ишлаётган фирмага берилади. Дастлаб бироз қийин бўлиши мумкин, лекин натижада қоидабузарликлар сезиларли даражада камаяди” деди. 


Бошқа мақолалар