Террористлар ўлкаларига қайтмоқда


  • 18 Октябрь, 2017
  • 804

ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) сафида жанг қилган минг беш юз нафар европалик ватандош ўз ўлкаларига қайтди. Европа иттифоқи террорга қарши кураш координатори Жил де Керчове Суриява Ироқда террор ташкилоти ИШИД сафларида жанг қилган минг беш юз нафар кишининг Европа ўлкаларига қайтганини маълум қилди.

Расмий сафари вақтида Тунисни зиёрат қилган Керчове Тунис ички ишлар, мудофаа ва адлия вазирлари билан учрашиб, террорга қарши кураш борасида хавфсизлик ҳамкорлигини кучайтириш масаласини айтиб ўтди.

Керчове учрашудан кейин матбуот анжуманида “Европа иттифоқи маълумотларига кўра, Сурия ва Ироқда террор ташкилоти ИШИД сафида жанг қилган 1500 нафар киши Европага, ўз ўлкаларига қайтди” деди.

ИШИДга алоқадор кимсаларнинг ўлкаларига қайтиши сабабли ортиб бораётган муаммоларни ҳал қилиш ва Европа чегараларини муҳофаза қилиш кераклигини таъкидлаган Керчове ЕИ ва Тунис орасидаги алоқаларнинг мустаҳкам эканлигини, контрабанда каби муаммоларни ҳал қилиш учун кучли ҳамкорлик лозимлигини сўзлади. 


Бошқа мақолалар