Қорабоғ Атлетико Мадрид билан тенг ўйнади


  • 19 Октябрь, 2017
  • 767

Тарихида илк бор чемпионлар лигасида иштирок этган Озарбайжон жамоаси Қорабоғ 10 киши қолган матчда Атлетико Мадрид билан 0:0 ҳисобида тенг (дуранг) ўйнаб, чемпионлар лигасининг илк очкосини қўлга киритди.

Тарихида илк бор чемпионлар лигасида иштирок этаётган ва гуруҳида Челси, Атлетико Мадрид, Рома каби жамоалар билан кураш олиб бораётган Қорабоғ учинчи ҳафта матчида тарихий ғалабага эришди. Илк икки ўйинда аввал Челсидан 6:0 ҳисобда мағлубиятга учраб, сўнгра ўз уйида Ромадан 2:1 ҳисобда ютқазган Қорабоғ учинчи ўйинда Испания жамоаси Атлетико Мадридни қабул қилди.

Матчга мутлоқ фаворит сифатида чиққан Атлетико гуруҳдан чиқа олиш учун уч очкони қўлга киритиш орзусида борган Озарбайжондан сувга тушган мушукдек бўлиб қайтди. 
Ўйин давомида рақибига муносиб қаршилик кўрсатган Қорабоғ, Диего Симоненинг юлдузлар тўпламига қарши курашда тенгма тенг натижани қўлга киритди. Ўйиннинг 75-дақиқасида Дино Ндловунинг қизил карточка кўрсатиши билан Озарбайжон жамоаси 10 киши қолди.

Шу тариқа Қорабоғ тарихидаги чемпионлар лигасида илк очкосини Атлетико Мадриддан олди. Учта ўйин натижасига кўра, Қорабоғда 1 очко, Атлетико Мадрид 2 очкога эга бўлиб, Челси ва Ромадан ортда қолмоқда. 


Бошқа мақолалар