- 2023-10-24
20 ёшида бокснинг олтин йигити деб танланди. Лекин алкоголь ва гиёҳвандлик “темир” одамни еб тугатди. Буларсиз тура олмаслигини тан олган Майк Тайсон “Ўлим эшигидаман” деди.
Бокс тарихида бутун даврларнинг энг осий ўйинчиси сифатида тунилди. Лақаби “Темир Майк” эди. Бўйи 180 см ва 98-100 кг вазнли бу алпқомат одам рингда рақиб танламасди. 1985 йилда ўтказган илк жангги уни дунёга машҳур қилди. 20 ёшли бу йигитнинг исми энди дунёнинг машҳур боксёрлари қаторидан ўрин олди. Қисқа муддатда оғир вазнли бокс чемпиони унвонини қўлга киритди. Олтин камарларни олди. Лекин Тайсон энг кучли зарбани алкоголь ва гиёҳвандликдан олди. 47 ёшли афсона алкоголик бўлиб қолганлигини тан олди.
Кўп ёмонлик қилдим
Тайсон Америка спорт канали “ESPN2”нинг “Friday Night Fights” номли бокс программасининг янги очилиши сабабли матбуот анумани ўтказилди. Анжуманда ҳозир ҳаётининг энг қийин дамларини кечираётганлигини айтди. Бундан буён алкоголсиз умр кечиришни исташини билдирди. “Ўлишни истамайман. Ўлим олдидаман, чунки тузалмайдиган бир ароқхўрман” деди.
Умрининг кўп даврини ёмон одам сифатида ўтказганини айтган Тайсон яна шуларни билдирди: “Жуда кўп ёмонлик қилдим. Лекин кечирим сўрашни истайман. Бундан кейин бошача яшамоқчиман. Олти кундан бери на гиёҳванд модда қўлланяпман, на алкоголь ичимлик ичяпман. Бу мен учун бир имконият. Ҳушёр эканлигим ҳақида ҳаммага ёлғон гапирдим. Бу менинг олтинчи куним, бундан буён асло қайтмайман.”
Қамоқхонада мусулмон бўлди
Тайсон 1990 йили АҚШда гўзаллик маликасига тажовузда айбланиб, ҳибсга олинди. 3 йил қамоқда қолди. Бу орада мусулмон бўлди ва Малик Абдулазиз исмини олди. Озод этилганидан кейин бир барда жанжаллашиб, икки йил рингга чиқиши тақиқланди. 1997 йилда рақибининг қулоғини тишлаб узиб олганидан кейин яна икки йил мусобақалардан олиб ташланди. 2006 йили эса гиёҳванд моддалар сабабли ҳибсга олинди.