- 2015-12-02
Ўрта Шарқда қозон қайнаб ётганига анча вақт бўлди. Курд автоном вилояти лидери Барзоний ён қўшниларининг эътирозига қарамай Ироқдан ажралиб чиқишга уринди. АҚШ ва ИСРОИЛнинг "чух-чух"лаши билан референдум ўтказди. “Референдумдан кейин Барзонийни бартараф қилишади. Буни ўзи ҳам билади” деб ёзгандик.
Балки кимларнингдир ёдида бўлса керак. Шунча машмашадан кейин Туркия, Эрон ва Ироқ марказий ҳукуматлари куч бирлаштириб, Керкукдан курдларни сиқиб чиқарди. Вашингтон эса, илк дақиқалардан бошлаб Барзонийни якка ташлаб қўйди...
Эртага нима бўлиши маълум эмас, лекин ҳозир вазият шундай. Барзонийни қутқариш ҳақида гапираётган манбалар, ДАҲШАТЛИ СЦЕНАРИЙ устида ишламоқда.
Улар оддий одамлар эмас, мутахассислар!
МАЙКЛ Д’АНДРЕА... CIAнинг сирли сандиғидир. Д’Андреанинг ЭРОН СТОЛИ бошига ўтириши янги даврнинг хабарчисидир.
Д’Андреанинг бу вазифага келиши, ишларнинг алғов-далғов бўлишининг аломатидир. Яъни Хаос даврининг бошланиши...
Д’Андреа форсча, арабча ва туркчани яхши билади. Яқин ва Ўрта Шарқ ҳеч қачон тинчлик-тотувлик макони бўлмаган. Айниқса ҳозирги даврда Ўрта Шарқнинг алғов-далғов бўлиши албатта АҚШ бошчилигида Британия, Франция, Германия, ҳатто Италиянинг талаби эди. Энди Ўрта Шарқда янги тартиб ўрнатилади. Майкл Д’Андреа бу тартибнинг қурувчиси бўлади. ХАОС - мазҳаблараро уруш кўринишида амалга оширилади. Бу масаланинг мутахассиси Д’Андреа 3 йилдан бери Пентагоннинг буруғига биноан мана шу режа устида ишламоқда. Пентагон Барзонийни катта ўйиннинг ўртасига ем сифатида ташлади. Пентагон биносида ўтказилган йиғилишда Туркия билан Шимолий Ироқ идораси орасидаги жуда иноқ муносабатларни бузиш режалаштирилди. Мана референдум орқали бу режа иш бера бошлади...
Чунки ҳамкорлик юқори даражада бўлгани учун мазҳаблараор уруш чиққудек бўлса, Туркия Барзоний тарафини оларди. Ҳатто Туркия Барзоний билан бунчалик яқин муносабатда бўлса, Ўрта Шарқда мазҳаблараро уруш чиқиш эҳтимоли ҳам бўлмасди. Шу сабабли Туркиянинг Барзонийга орқа ўгириши ва Эрон билан яқинлашиши, кейинги одимларда қарши чиқиши керак эди. Режа шундай эди!
Референдум шу сабабли ўтказилди. Буни курдлар эмас, Пентагон амалга оширди! Старт берилди. Натижада Барзоний ва Шимолий Ироқ Туркиядан узоқлашди. Муносабатларда катта узилиш рўй берди. Кутилганидек Анқара билан Теҳроннинг яқинлашуви кузатилди. Режанинг иккинчи босқичи шу эди.
Ҳозир КУРД ДАВЛАТИГА қарши чиққан Анқара маълум муддат сукут сақлайди. Эрон қўллаб-қувватлаган гуруҳлар эса борган сари таъсир майдонларини кенгайтиради. Бу эса вақти келиб, Туркияда “Эрон минтақада доимий қолмоқчи шекилли” деган хавотирга йўл очади.
Ҳаммага маълумки, Теҳрон билан Бағдод мазҳаб жиҳатидан ШИА оқимига мансуб бўлиб, сиёсатларида тафовут йўқ. Мана шу нуқтада ГЛАДИО даврага тушади. Операция якунланади ва ШИА ТЎДАЛАРИНИНГ СУННИЙЛАРГА НИСБАТАН ҚАТЛИОМ амалга оширгани ҳақидаги хабарлар матбуотда шов-шув кўтаради. Керкук Туркиянинг нозик нуқтаси сифатида қитиқланади.Чунки Ироқдаги Керкук ва Мусул шаҳарлари асрлардан буён турклар шаҳри сифатида маълум ва машҳур.
Туркия билан Эрон орасида Сурия бўлганидек яна зиддият ва тўқнашув бошланади. Қатлиом учун эса оддий КУРД ХАЛҚИтанланади.
Бу режа 100% зулмат шаҳзодаси бўлмиш Майкл Д’Андреага оид.
Аёлининг мусулмон бўлиши, сўнгра ҳеч ким ишонмаса ҳам ўзи ҳам исломни қабул қилиши унинг минтақада жуда кучайишини таъминлади.
Туркия билан Эроннинг тўқнашуви, оқибатда YPGнинг кучайишига олиб келади. Энг қизиғи шуки: YPG ҳам сунний!
Турк армияси 15 июль ҳодисасида катта жароҳат олишига қарамай ҳамон Ўрта Шарқнинг энг кучли армиясидир. Пентагонни аслида безовта қилаётган нарса шу. Чунки Туркия ҳарбийлари Ўрта Шарқдаги ҳар бир халқ томонидан хурсандлик билан қарши олинадиган ягона армия. Албатта бунда Эрдўғоннинг ислом дунёсини ҳимоя қилиб сўзлаган нутқларининг таъсири катта. Жуда катта!
Турк байроғи Ўрта Шарқда ҳар мусулмон учун нажот учқунидай кўринади. Худди мана шу жойда Д’Андреа яна даврага тушади. Режанинг иккинчи босқичи... ГЛАДИО (НАТО) аскарлари ТУРК АСКАРЛАРИ УНИФОРМАСИда тинч халққа ўқ узиб, ШИАлар ўлдирилади. Бу ҳодиса аввалдан шай турган камералар орқали тасвирга олиниб, оламга тарқатилади.
Туркия армияси бу фитналар натижасида ЎРТА ШАРҚда нохуш таассурот уйғотади. Бу учун 28 кишилик махсус отряд ҳам тайёр. АҚШнинг “Blackwater”идан танланганларнинг яна бир хусусияти туркчани жуда яхши билишлари. Қатлиомдан аввал ва кейин камерага туркча гапиришлари ҳам Туркияни қийин аҳволга солади. Бу мазҳаблараро урушнинг минтақада ўт олишига учқун бўлиб хизмат қилади. Туркия бир зумда мазҳаблараро уруш чиқарган айбдорга айланиб қолади. Д’Андреанинг режаси шу!
Минтақада яна бир ўйин бор. Туркия КУРДЛАР МАСАЛАСИДА ФРАНЦИЯ билан бирга ҳаракат қилишни ҳохламади. Макрон эса, инглизлар билан бирга юргиси келмади.. Лондон Анқаранинг бу йўлакка киришига эътироз билдириб, АҚШнинг қаршисида ёлғиз қолдиришни кўзлади. Туркия сотиб олган S-400лар энг кўп Лондонни безовта қилган эди. Чунки инглизлар, Бештепа (Анқара) билан Кремль яқинлашувига қарши эди. Лекин овоз чиқара олмасдилар
Референдумдан аввал америкалик ва исроиллик кўп каттаконлар БАРЗОНИЙНИНГ остонасида кутиб турган бўлишса, энди жим-житлик ҳукм сурмоқда.
Фақат Маккейн Ироқ марказий ҳукуматига мурожаат қилиб, АҚШ қуролларидан фойдаланмасликка чақирди. Бир томондан АҚШ ҳарбийларидан иборат ИШИД тўдаси Керкукга йўл олмоқда.
Мақсад МАЗҲАБ УРУШИ чиқариш...
КУРДЛАРни бир иттифоқ остида тўплаш учун Пентагон икки марта Ироққа кирди... Курдларни унутишлари, орқа ўгиришлари мумкин эмас.
Ўйинларига диққат қилишимиз керак. Д’Андреа билан шуни амалга оширишмоқчи. Ҳушёр ва огоҳ бўлайлик. Туманли ҳаводан фойдаланиб қолишни истовчилар жуда кўп.