Тўнтариш кимларга керак?


  • 28 Октябрь, 2021
  • 387

Ер ости бойликлари жиҳатидан Африканинг энг муҳим ўлкаларидан бири бўлган Суданнинг 2011 йили жануб ва шимол дея иккига бўлинишига сабаб бўлган хаос режаси янги тўнтариш билан давом этмоқда.

Суданда Умар Баширни ҳарбий тўнтариш билан ҳокимиятдан туширган ҳарбий тўнтарувчилар 2019 йили тайинланган бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдук ва ҳукуматини ҳам тўнтариб, бошқарувни ўз қўлига олди. Тўнтариш бошида бўлган Судан мустақиллик кенгаши раиси генерал Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон ўлкада бутун сиёсий фаолиятларнинг тўхтатилганлигини ва 2023 йили ўтказиладиган сайловгача ҳокимият армия қўлида бўлишини эълон қилди.

Тўнтарувчилар тарафидан ўлкани янги даврда бошқарадиган технократ кадрлар тайинланаётган бир вақтда пойтахт Хартум ва бошқа вилоятларда норозилик намойишлари бошланди. Суданлик стратег доктор Ҳусайн Одил бу воқеаларни 2011 йили жануб ва шимол деб бўлинишнинг ва ўлкани қайта парчалашни мақсад қилган хаос режасининг давоми эканлиги деб изоҳлади.

Африка бўйича мутахассис Мутафо Эфе Суданда Умар Баширни ҳокимиятдан четлатиш ва ортидан Исроил билан муносабатлар яхшиланишига диққат қаратиб:

“Исроилнинг ислом ўлкаларида ўзининг содиқ ҳамтовоғи Амирликлар (БАА) орқали Суданда исломга доир нима бўлса йўқ қилишга уриниб, иккинчи томондан Туркиянинг кундан-кунга ортаётган обрў-эътиборини туширишга ҳаракат қилмоқда. 100 йил аввал Усмоний давлатининг бир бўлаги бўлган минтақада Туркиянинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий таъсирини йўқ қилиш учун катта маблағ сарфлаб келмоқда. Бошқа тарафдан Франция бошчилигидаги ғарб ўлкалари Суданнинг нефть заҳирасига бой Абйеи минтақасини талон-тарож қилиш учун фурсат пойламоқда.

Судан Африканинг географик ва ер ости бойликлари жиҳатидан Нигерия билан бир қаторда турадиган ўлка. Империалист кучлар 100 йиллар мобайнида бу жойларга қўйган кадрлари орқали сиёсатни бошқармоқда. Суданда юз берган воқеаларда икки исм жуда муҳим. Булардан бири 30 йилдан буён ўлкада разведка бошида турган Салоҳ Абдуллоҳ Қуш, иккинчиси тезкор ҳарбий қаршилик отрядининг қўмондони бўлган генерал Муҳаммад Ҳамдон Дўғалидир.

Дўғали айни вақтда жанжавитларнинг бошчиси ва Хартум билан Дарфурда 300 минг киши қатл этилган қатлиомнинг биринчи рақамли жавобгаридир. Салоҳ Абдуллоҳ худди қора қути каби. Янги даврдаги бошқарувда бу иккисининг ҳам бўлишига ва ролларига диққат қаратиш лозим” деди.

Суданнинг жуда қийин даврдан ўтаётганлигини айтган Ҳусайин Одил ўлка тупроқлари яна тақсимланишга тайёрланаётганини ва Умму Дурмон, Дарфур ва Нилул Азрак минтақаларини марказдан ажратилиши кўзланаётганини сўзлади.

Жанубий Суданда яшайдиган фанатик христианлар олдимиздаги кунларда чиқарилиши режалаштирилаётган қатлиомларга замин тайёрламоқда деган Одил “Судан ерсоти бойликларидан ташқари Африканинг диний ва маданий пойтахти сифатида баҳоланади. Буни йўқ қилишга, ўлканинг ҳар жиҳатдан заифлатишга уринишмоқда. Диний ва маданий пойтахт ролини эса Исроил ва ғарб кучли таъсирга эга Эфиопияга олиб беришни режалаштиришмоқда” деди.


Бошқа мақолалар