Қозоғистон ва Қирғизистон орасида янги келишув


  • 23 Октябрь, 2017
  • 701

Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматларининг ҳар икки тараф ватандошлари ва транспорт воситаларининг чегарадан ўтиш борасида янгидаш келишув тузилгани маълум қилинди.

Астанада 18 октябрь куни Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков ва Қозоғистон бош вазири Бахитжан Сағинтаев тор ва кенг доирада учрашувлар ўтказди.

Учрашувда тарафлар Бутунжаҳон савдо ташкилоти ва Евросиё иқтисодий ҳамкорлиги қоидалари ва транспорт, бож ва солиқ борасида ҳамда ветеринарлик назорат каби мавзуларда муҳокама юритишди.

Сағинтаев “Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев таъкидлаганидек, икки биродар ўлка орасидаги алоқалар ҳар жиҳатдан минтақадаги таъсирли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка ўрнак бўлиши керак” деди.

Қирғизистон бош вазири Исаков ҳам бунга жавобан “Қирғизистоннинг бош вазири сифатида бунга ваъда бераман” деди.


Бошқа мақолалар