Санжар Жаркешов “QazaqGaz” бошчиси этиб тайинланди


  • 23 Февраль, 2022
  • 166

Санжар Жаркешов “QazaqGaz” миллий компанияси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Компания сайтидаги хабарда “QazaqGaz миллий компания директорлар кенгаши қарорига кўра, “Самрук-Қазына” бошқаруви билан келишилган ҳолда “QazaqGaz” бошқарув раиси лавозимига Жаркешов Санжар Серикбаевич вазифасини бажарувчи этиб тайинланди” дейилган. "

Санжар Жаркешов 1986 йили Қарағанда вилоятининг Атасу поселкасида туғилган. Қозоқ иқтисодиёт университетининг молия ихтисослигини ва АҚШнинг Остин шаҳридаги Техас университетининг “нефть-газ инжиниринг” мутахассислигини тамомлаган.

Олти йил мобайнида “Exxon Mobil” бўлимларида ишлаб, тажриба тўплади.

Бир неча йиллар давомида нефть-газ саноати иженерлар жамиятининг (SPE) минтақавий бўлинмаларида бошлиқ бўлиб ишлади. Британия инженер-механиклар институти кенгаши аъзоси.

2016 йили Жаркешов SPE нинг “Бурғулаш соҳасидаги хизматлари учун” мукофоти билан тақдирланди.

2019 йил августда Санжар Жаркешов Қозоғистон экология, геология ва табиий заҳиралар вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.


Бошқа мақолалар