- 2015-06-19
Туркманистон ҳукумати президент Бердимуҳамедовнинг ўлимига доир гап-сўз тарқатганларни ҳибсга олишни бошлади.
Туркманистонда 25 июлдан бери президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ёки хасталиги ҳақидаги миш-мишлар билан курашиш учун ўлкада фаол ҳаракатлар бошланди. Туркманистон маҳалий нашрларида ўрин олган хабарларга кўра, Ашхобод ва минтақадаги хавфсизлик кучлари миш-мишларни тарқатаётганларга қарши операция бошлади.
Ўлкадаги ҳолатни беқарорлаштиришга уринган миш-мишлар тарқатишда айбланган Лабоб туманида уч киши ҳибсга олинди. Ҳибсга олинганлардан бири “Туркмантелеком”нинг Лабоб бўлими ходими, бири сув ишчиси ва бири ижтимоий таъминот ходими эканлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, қарши тарғибот учун маданият вазирлигига вазифа юклатилди. Кўплаб туркман машҳурлари “Instаgram” аккаунтларидан видео эълон қилиб, “она ватан хоинлари”нинг ёлғонларига ишонмасликкачақиришди. Улар президентнинг ўлими билан боғлиқ хабар тарқатаётган одамларни тамғалашни бошладилар ва “Instagram”да #duryalan ёрлиғи биан видеолар эълон қилиб бу мишмишларга ишонмасликка чақирди.