Туркманистон иқтисодиёти 9,2%га кўтарилди


  • 15 Апрель, 2013
  • 1492

Туркманистон иқтисодининг 2013 йилнинг илк чорагида 9,2%га кўтарилгани маълум бўлди.

Ҳафта сўнггида президент Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигида ўтказилган вазирлар маҳкамаси йиғилишида йилнинг илк чораги ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда сўзга чиққан молия бўйича президент ёрдамчиси Аннамуҳаммет Гўчиев илк чорак ҳақида маълумотларни билдирди. Илк 3 ойда ўлкада ташқи тижорат ҳажмининг 5 миллиард 421 миллион доллар бўлганини маълум қилиб, умумий ички маҳсулотнинг илк чоракда 9,2 %га ошганлигини билдирди.

Бу ўсишда саноат секторининг 6,9% билан унумли улуши бўлгани таъкидланаркан, илк чоракда қиймати 1 миллиард доллар бўлган 79 корхонанинг ишга тушганлиги қайд этилди.

Ҳисоботга ба\о берган президент Бердимуҳамедов бундан ташқари ўлкада 40 миллиард долларлик 2000 лойиҳанинг давом этаётганлигини ва электр энергиясини орттириш учун секторга яқин келажакда 5 миллиард долларлик инвестиция жалб этилишини билдирди.


Бошқа мақолалар