- 2020-07-27
“Қозоғистонда ортиқча семизлик миллий кризисга айланиши мумкинми?” мавзуси устида бош қотирган докторлар берган маълумотларга кўра Қозоғистонда ортиқча семизлик шитоб билан ортмоқда. Янги маълумотлар қозоғистонликларнинг ярми ортиқча семизликдан қийналишини кўрсатган.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ортиқча семизликни аниқлаш учун махсус формуладан фойдаланади. Бу формулада семизлик нафақат килограм билан, шахснинг оғирлиги, бўйи ва баданидаги ёғ тарқалиши орасидаги мувозанат ва нисбат билан ҳам ҳисобланади.
Ўлкада ортиқча семизлик билан курашиш учун 2017 йили бир неча телеканалнинг тўғридан-тўғри эфирида Алмати марказий касалхонасида 120 билан 170 кг орасида бўлган хасталарнинг ошқозонини кичрайтириш операциялари ўтказилган.