Йўлларда ҳайдовчилардан яширинадиган полициячилар жазоланади


  • 30 Март, 2016
  • 1135

Қозоғистон республикаси маъмурий полиция қўмитаси раиси Игорь Лепеха йўлларда радари бўлган полициячиларнинг ҳайдовчилардан яширинишлари олди олинишини хабар берди.

"Аввалбошдан биз ҳеч ким яшириниши керак эмаслиги вазифасини қўйгандик. Бу ерда гап полициячилар ҳаракатининг қонунга тўғри келиши ҳақида эмас, балки тўғрилиги ҳақида кетмоқда. Гап улар бурчаклар, дов-дарахтлар орқасига яшириниб туриб, кейин бирданига сакраб чиқишлари ҳақида кетмоқда. Алмати вилоятида бу юзасидан рейд ўтказилганда бу ишлари учун батальон командири ўз лавозимидан четлатилди", деб айтди Игорь Лепеха.

Бундан ташқари, ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев Астанада ўтказилган брифингда Қозоғистоннинг барча вилоятларида тезликни ўлчайдиган камералар ўрнатилишини маълум қилди.


Бошқа мақолалар