- 2015-09-16
Қўстанойдаги “СарыарқыАвтоӨнеркәсіп” компанияси тежамкор “Нексия” седан автомобилини йиғиш ишларини бошламоқчилиги ҳақида ахборот воситалари хабар бермоқда.
“СарыарқыАвтоӨнеркәсіп” автомобиль йиғиш корхонасига қарашли “AllurGroup” компанияси раҳбарияти Ўзбекистоннинг “Ravon” автомобиль ишлаб чиқарувчи корхонаси билан “Нексия” автомобилини Қозоғистонда йиғиш борасида шартнома тузаётгани маълум бўлди.
Агар “Нексия” автомобили Қозоғистонда йиғиладиган бўлса, унинг нархи тахминан 2,2-2,6 миллион тенгени ташкил қилади. Ҳозирги кунда Қозоғистон аҳолиси “Нексия” автомобилини қўшни мамлакат Ўзбекистондан 2 659 000 тенгега сотиб олмоқда.