- 2022-03-26
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилояти аҳолиси билан ўтказган учрашувида Туркистон шаҳрига маънавий ва тарихий пойтахт мақоми бериш масаласини муҳокама қилди.
Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди вилоят фаоллари билан ўтказган муҳокамада “Туркистон шаҳрига махсус мақом бериш бўйича қонун лойиҳасига аниқ таклифлар киритиш лозим. Бу билан бирга тарихий ўзига хослик, ғоявий йўналиш кўрсатиб берилиши керак. Аҳмад Яссавий мақбарасини муҳофаза қилиш масалаларини кўздан қочирмаслигимиз керак. Юқоридагиларни назарда тутиб, яхшилаб ишлаб чиқинглар ва тавсияларингизни беринг” деди.
Вилоят ҳокимияти аппарати бир қатор таклифларини киритди. Қонун лойиҳасига шаҳарнинг тарихий кўриниши ва ёдгорликларини сақлаб қолиш, Туркистон шаҳрини сайёҳликнинг халқаро марказига айлантириш пунктлари киритилди.