Қозоғистоннинг экспорти 25%га ошди


  • 13 Февраль, 2018
  • 654

Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазир ўринбосари Бекешев “Ўтган йил 2016 йилга нисбатан ташқи тижорат 25,1%га ошиб, 69,5 миллиард доллар бўлди” деди.

Бекешв “Қазмедиа” биносида ўтказилган матбуот анжуманида ўлканинг ташқи тижоратда ижобий динамикасини билдириб, тижоратнинг умумий ҳажми 69,5 миллиард долларга етганини айтди.

Мамлакатнинг ташқи тижорат структураси ўзгарганига ишора қилган Бекешев экспортда нефтдан ташқари бошқа товарларнинг улуши ортганини, янги маҳсулотлар қўшилганини ва бу товарлар дунё бозорларида сотилаётганини билдирди.

Бекешев ўтган йил экспорт 43,1 миллиард долларни, импорт эса 26,4 миллиард долларни ташкил этганига эътибор қаратиб “Экспортда нефтдан бошқа товарлар 22,1% га ошди. Қозоғистон 14 миллиард доллардан ортиқ нефтдан бошқа маҳсулотлар экспорт қилган” деди.

Қозоғистоннинг Евросиё иқтисодий ҳамкорлигига аъзолиги ташқи тижоратга ижоюий таъсир кўрсатганини таъкидлаган Бекешев 2017 йили Қозоғистоннинг ЕИҲ ўлкалари билан бўлган тижорат ҳажми 28%га ошиб, 15,6 миллиард долларга етганини, экспортнинг 31%, импортнинг эса 27%га ортганини қайд этди.

Бекешев ЕИҲ доирасида тузилган икки томонлама тижорий келишувлар орқали учинчи ўлка бозорига кириб бориш таъминлаганини айтиб, ўтган йил кучга кирган эркин савдо келишувига кўра Вьетнамга экспорт 25 баробар ортиб, 274 миллион долларни ташкил қилганини билдирди.

Бекешев эркин савдо минтақаларини кенгайтириш ҳақида Исроил, Сербия ва Ҳиндистон билан музокаралар давом этаётганини қўшимча қилди.


Бошқа мақолалар