- 2019-05-27
Алмати-2 -Қазибек-бий (Узинағаш) ва Алмати-1 - Қапшағай йўналишларида шаҳар атрофи поездлари августнинг иккинчи ярмидан ўз ишини бошлайди.
"Туран Экспресс" йўловчи ташиш компанияси "Узинағашдан 9 вагон, Қапшағайдан 6 вагон йўловчиларни ташийди. Вагонлар ўтирадиган бўлиб, кондиционер ва телевизорлар билан жиҳозланган. Йўл ҳақи 80 тенге бўлади. Билетлар сотуви проводниклар тарафидан поезд ичида “Онай” тўлов тизими орқали амалга оширилади. 2018 йилдан бошлаб, йўл ҳақини “Онай” тизими орқали тўлаш имконияти бўлади” деб хабар берди. Поезд қатновлари ҳар куни бўлади. Эрталаб Қапшағай ва Узинағашдан, кечки пайт эса Алматидан йўлга чиқади.
6955/6956/6957/6958-поездлар Алмати-1 – Қапшағай йўналишида қуйидаги станциялардан йўловчи олиб-тушириб ўтади: Алмати-1, Медео, Байсерке, Қайрат, Жетиген, Или разъездлари, Қапшағай станцияси, Қапшағай шаҳри. Келгуси маршрут Алмати-2 станциясигача узайтирилиши режалайтирилмоқда.
6945/6946/6947/6948-поездлар Алмати-2 – Қазибек-бий (Узинағаш) қуйидаги йўналишда ҳаракат қилади: Алмати-2, Алмати–1, Бурундай, Аксенгер, Чемолган, Жингельди, Қазибек-Бий.
Эслатиб ўтамиз, бу Алмати шаҳар атрофи поездини йўлга қўйиш бўйича биринчи уриниш эмас. Қапшағайдан Алмати-1 станциясигача икки бор поезд йўлга қўйилган. Йўловчи ташувчилар харажатлар оқланмаганлиги ва ҳокимиятнинг қўллаб-қувватламаганлиги туфайли ушбу поездлар қатновини тўхтатганди.