Бухорода “Турист полицияси” иш бошлади


  • 22 Февраль, 2018
  • 736

Ўзбекистонда ўлкага келган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун янгидан тузилган “Турист полицияси” фаолиятини бошлади.

Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида “Хавфсиз туризм концепцияси” татбиқининг бир парчаси сифатида турист полицияси фаолиятини бошлаганлиги билдирилди.

“Ўзбектуризм” матбуот хизмати хабарларига кўра, Бухоро шаҳрида 45 кишилик махсус полиция отряди сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлайди. Янги “Турист полицияси”га қарашли махсус автомобиль ва автобуслар бўлади.

Турист полицияси фойдаланадиган транспорт воситалари сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳолатни таҳлил қиладиган ва керакли чораларни тезкор амалга оширишни таъминлайдиган видеокузатув тизими билан жиҳозланган. Махсус полиция гуруҳи хорижий тилни пухта биладиган полиция ходимларидан иборат бўлиб, электрон таржима қилувчи ускуналар билан ҳам жиҳозланган бўлади.


Бошқа мақолалар