Назарбоевнинг 11-15 апрель сафарлари


  • 12 Апрель, 2016
  • 1107

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 11-15 апрель кунлари Эрон, Туркия ва Ўзбекистонга хизмат сафари билан бормоқда.

Нурсултон Назарбоев 11-12 апрелда президент Ҳасан Руҳонийнинг таклифи билан Эронга боради. Икки президент 2014 йил сентябрь ойида Руҳонийнинг Астанададаги сафари давомида келишилган шартномаларнинг татбиқини муҳокама қилишади. Бунга қўшимча, халқаро вам минтақавий хавфсизлик, тижорат, иқтисодий инвестиция, аграр, транзит ва юк ташиш соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш йўллари кўриб чиқилади.

13-14 апрель Назарбоев юқоридаги мавзулар бўйича “бирлик, адолат ва тинчлик учун бирдамлик” ислом ҳамкорлик ташкилотининг XIII кенгашида иштирок этиш учун Туркияга боради.

Зиёрат давомида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашади. Астана ва Анқара ўртасидаги ҳамкорликнинг асослари муҳокама қилинади.

15 апрель куни Назарбоев Ўзбекистонга келади. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашади. Учрашуда икки ўлка орасидаги алоқалар тилга олинади.


Бошқа мақолалар