Дубайда робот-полициячилар иш бошлади


  • 1 Март, 2018
  • 639

Дубай аэропортларида шубҳали одамлар ва уларнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида ахборот берадиган роботлар иш бошлаш арафасида. Дубай божхонаси бундай роботлардан бирини синаб кўрди. У учиб келувчилар секторида фаолият юритади.

Дубай божхонаси инновациялар маркази мутахассиси Холид Заруний “Бу андроид. У ҳали бутунлай ишга туширилмади. Лекин аэропортда синовдан ўтди” деди. Унинг гапларига кўра, андроид одам қиёфасини таниш, бундан ташқари рентгенли сканерлаш ва тепловизор билан жиҳозланган. У барча шубҳали ҳатти-ҳаракат бўйича маълумот тўплаб, уни махсус марказга жўнатади. Хавф бўлмаган тақдирда робот йўловчиларга салом бериб кутиб олади.


Бошқа мақолалар