Малида теракт


  • 21 Ноябрь, 2015
  • 1111

Африканинг Мали давлатида янги теракт содир бўлди. Ўн кишидан иборат жангарилар гуруҳи Мали пойтахтида жойлашган “Radisson Hotel Bamako” меҳмонхонасига жангарилар бостириб кирди ва 170 кишини асирга олди.
Меҳмонхонада 140 меҳмон ва 30 нафар меҳмонхона ходимлари бор эди.

Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта меҳмонхонага жангарилар томонидан ҳужум уюштирилиши оқибатида ҳалок бўлган истиқоматчилар ва меҳмонхона ходимлари сонини маълум қилди. Маълум қилинишича, ҳужум қурбонлари сони 19 нафар, яна 7 киши жароҳатланган.

Президентнинг қўшимча қилишича меҳмонхонани озод қилиш вақтида 2 нафар жангари йўқ қилинган ва меҳмонхонада ҳалок бўлганлар сони 21 нафарни ташкил этган.

Бундан олдин БМТ Тинчликпарвар корпусига асосланиб тарқатилган хабарларда меҳмонхонадан 27 кишининг жасади олиб чиқилгани айтилганди.

Гаровдагиларни қутқариш учун ўтказилган амалиётда Франция ва АҚШ, шунингдек БМТ тинчликпарвар кучлари вакиллари иштирок этишган.

Бу ҳужум учун жавобгарликни "Ал-Қоида"нинг Африкадаги бўлимларидан бири "Ал-Мурабитун" гуруҳи ўз зиммасига олган.


Бошқа мақолалар