Британияда икки поезд тўқнашди


  • 1 Ноябрь, 2021
  • 209

Британиянинг жануби-ғарбий минтақасида жойлашган Уилтширда икки поезд тўқнашиб кетди. Ҳалокатда дастлабки маълумотларга кўра 12 киши жароҳат олган.

Ҳалокат Уилтширдаги Андовер ва Солсбери орасида икки поезднинг тўқнашишидан содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 12 киши жароҳат олган. ҳалокат жойига кўплаб ўт ўчириш, тез ёрдам ва полиция бўлинмалари жалб этилди. Дорсет ва Уилтшир ўт ўчириш ва қутқарув хизмати тарафидан берилган баёнотда ҳалокатнинг катта эканлиги ва 50 нафар қутқарувчи воқеа жойига сафарбар қилингани айтилди. Ҳалокат ортидан шаҳардаги Фишертон тоннелига яқин атрофдаги бошқа поезд рейслари тўхтатилди.


Бошқа мақолалар