Россия Қозоғистонга 12 минг гектар ерни берди


  • 14 Ноябрь, 2017
  • 714

Россия ва Қозоғистон 1994 йил 10 декабрдаги «Бойқўнғир» мажмуаси ижара Шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённомани имзолади.

«Ҳужжатга кўра, Акай ҳамда Торетам посёлкалари яқинидаги 11,6 минг гектар ер Россия ижарасидан чиқарилди ва Қизилўрда вилоятига берилди. У ерда энди ижтимоий-иқтисодий инфратузилма ривожлантирилади», - дейилади хабарда.

Шунингдек таъкидланишича, Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова ҳамда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов Бойқўнғир ходимлари ва бу ерга яқин ҳудудлар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича келишувга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани имзолади.


Бошқа мақолалар