- 2015-04-10
Қозоғистон депутати ҳарбий телеканал очишни таклиф қилди.
Қозоғистон Мажлиси депутати Бахитбек Смагул 7 мартда мажлисдаги нутқида ҳарбий телеканал очишни таклиф қилди.
Смагул таклиф қилган ҳарбий каналда турли кўрсатувлар, аскарларнинг қаҳрамонликлари, муваффақиятлари ва ватан учун қилган хизматлари эфирга узатилади.
Бахитбек Смагул ҳозир армия фаолияти ҳақида кўрсатилаётган дастур ва сериаллар ёшлар диққатини тортмаётганини таъкидлаб “Ёшларнинг ҳарбийларга, ватанга бўлган муҳаббати, ватанпарварлик таълими, яшаётган ўлкасидан ғурурланиш туйғусини уйғотиш учун янгича иш олиб боришимиз керак. Бунинг учун мен бош вазир Бахитжан Сағинтаевдан ҳарбий телеканал очишини илтимос қиламан” деди.