Туркия сунъий йўлдоши Бойқўнғирдан учирилади


  • 9 Сентябрь, 2015
  • 1387

Туркиянинг Turksat 4В сунъий йўлдоши Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан учирилади. Космик аппарат Бойқўнғирга олиб келинган, унинг парвози октябрь ойига мўлжалланган.

cableman.ru сайтининг маълум қилишича, Turksat 4В йўлдоши Mitsubishi Electric – МЕLCO (Япония) компанияси томонидан Turksat Satellite Communication, Cable TV and Operation A.S. (Туркия) оператори буюртмасига асосан ишлаб чиқарилган.

Космик аппаратнинг бошланғич массаси тахминан 4.9 минг кг ни ташкил қилади.

Йўлдош бутун Туркияни телеузатишлар билан таъминлашга қаратилган. Унинг хизматларидан Европада, Марказий Осиёда, Яқин Шарқ ва Африкада ҳам фойдаланса бўлади.

Kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар