Қозоғистон ва Туркманистон орасида янги темир йўл


  • 13 Май, 2013
  • 1338

Қозоғистон ва Туркманистон президентлари Нурсултон Назарбоев ва Қурбонқули Бердимухамедов Манғистов вилоятида икки ўлка орасида барпо қилинган янги темир йўлни очишди.

Ушбу темир йўл орқали тўғридан-тўғри юк ташиш ишлари амалга оширилади.

Назарбоев: “Бу вилоят учун тарихий воқеадир. Янги темир йўли нафақат товарларимизни экспорт қилишни қулайлаштиради, балки транзит юк ташишларни ҳам орттиради. Буларнинг бари – Манғистов вилояти учун янги корхона, янги иш ўринларидир” деди.

Президент бундан ташқари ушбу лойиҳа икки давлат иқтисодиётининг барқарорлигининг кўрсаткичи эканлигини таъкидлади. “Лойиҳа бизга энг мураккаб техник, инвестициявий ва ташкилий масалаларни ечишга кучимиз етишини исботлади. Ҳозирги кунда кўплаган давлатлар молиявий инқироз оқибатлари билан курашиб ётган бир вақтда биз мана шундай кенг қамровли лойиҳани ниҳоясига етказдик” деди.

Янги темир йўл орқали асосан дон, нефть ва нефть маҳсулотлари ташилади. 


Бошқа мақолалар