- 2020-05-11
Швейцарияда 1970 йилгача кўплаб етим ва фақир оилаларнинг фарзандлари полизларда ва боқувчи оиланинг ёнида қулдек ишлатилди. Узоқ йиллар давом этган қурашнинг ортидан давлат тарихнинг “қул болалари”га бадал пули тўлашни бошлади. Хўш, бу қул болалар ким эди? Швейцарияда улар “Verdingkinder” деб аталиб, бизнинг тилда “ёлланма болалар” деган маънони англатади.
Альп тоғлари, пишлоқ ва шоколаддан кейин Швейцариянинг рамзларидан бири ҳисобланган Хайдини эсланг. Қирмизи ёноқли, оддий кийимдаги тиним билмай бошқаларга ёрдамга шошилган бу қизалоқ ҳикояларда доим яланг оёқ юради. Унинг бобоси деб билган қари фермер ва ўртоғи Петернинг пойафзаллари бўлган ҳолда Хайди қиррали тошлар устида ва совуқ ҳавода ҳам доим пойафзалсиз эчкилар ортидан чопиб юрарди.
Ёзувчи Иоханна Спири 53 ёшида ёзган Хайди образи орқали жамиятдаги яланг оёқ болалар ҳақидаги сирнинг бир чеккасини очганди. У кичик қаҳрамони воситасида табиатга, одамларга, ҳаётга Альпнинг етим қизи кўзи билан қараққат тортишга уринганди. Хайди Швейцариянинг жамиятида исталмаган ҳақиқатнинг рамзидир. Хайди яланг оёқ эди, чунки яланг оёқлар ўғил ёки қиз, бутун қул болаларни бошқа болалардан ажратиб турадиган белгиси эди.
Швейцарияда 1789 йили 14 ёшдан кичик болаларнинг фабрикаларда ишлатилиши тақиқланди. Лекин болаларни эксплуатация қилувчилар учун янги эшик очилди. Швейцария 18-аср охиридан 1960 йилларгача болалар меҳнатидан фойдаланиб келди. Давлатдан қарзи бўлган ёки ажрашган оилаларнинг, фақир оилаларнинг фарзандлари, етимлар, оиласи қамоқда бўлган ёки ўзи жиноят қилган ёш болалар давлат ва черков воситаси билан ишлатиш учун бошқа оилаларга берилди. 1974 йилга келиб қонун билан бекор қилинган бу татбиққа кўра, поплар бошчилигида оилалардан тўпланган болалар фермерларга ижарага берилар ёки шаҳарлардаги болалар бозорида ҳатто тўрт ёшли болачалар ҳам уй ва полиз ишларида ишлатиш учун сотишга чиқариларди. Шу ондан бошлаб, болаларни излайдиган, муаммоларини тинглайдиган, тажовузга учраганида ёки азият берилганида ёрдам берадиган одам бўлмасди. Чунки жамиятнинг кўзида улар жиноят ишлаган, ажрашган, фақир оилалардан “қутқарилган” болалар эди!
Шу тариқа молхоналарда ҳайвонлар билан бирга яшаган, кўпинча қопдан тикилган кийим ичида доим оч юрадиган болалар Швейцария жамиятида оддий ҳол сифатида кўрилди. Бунинг қулликнинг бир кўриниши эканлигини идрок этганларидан кейин ҳам узоқ вақтлар бу ҳақда сўз очишдан қочдилар.
Уолтер Стек “Verdingkinder” сифатида жабр кўрганлардан. Ота-онасининг жамият тартибига мос равишда яшамаслиги рўкач қилиниб, Стек бошқа бир боқувчи оилага берилади. У ерда беш ёшидан бошлаб полиз ишларида ишлашга мажбур бўлади.
Уолтер Стек болалигини эсга олиб “Ҳеч қачон дастурхонга улар билан бирга ўтирмасдик. Овқатимизни тик турган ҳолда қўл ювиш жойида ейишга мажбур эдик. Ҳар доим тик турган ҳолда ердик” дейди.
Айниқса фақир оилалар ўз фарзандларини беришга мажбур бўларди. 1800 йилдан бошлаб бундай болалар бозорларда қул сифатида сотиларди. Ўша вақтлар аграр ўлка ҳисобланган Швейцарияда ёш болалар арзон ишчи кучи сифатида ишлатиларди. Болалар саҳардан кечгача ишлатиларди. Бу ҳол улар 16 ёшга тўлгунгача давом этарди.
Бундай қулдек ишлатилган болалар узоқ вақт сукут сақлади. Чунки бу Швейцариянинг яхши имиджини бузарди. Мана бир неча йилдан бери бу ҳақда очиқча гапириш мумкин бўлди. Авваллари қул болалар яшайдиган ётоқхона ҳозирда музейга айлантирилган. Буни давлат амалга оширмади. Бир вақтлар ўзи ҳам бу ерда қул сифатида болалигини ўтказган бир швейцариялик ишлатди.
Гвидо Флури очган даъвода давлатдан нафақат узр, балки моддий бадал пули ҳам талаб этилди. Натижа муваффақиятли бўлди. Швейцария парламенти ўша даврда “Verdingkinder” деб аталган мазлумларнинг ҳар бирига 20 минг евро берилишга қарор чиқарилди. Бизнесмен Флурининг тинимсиз интилишлари бўлмаганда бунга эришиш имконсиз эди.
Швейцарияда 100 минглаб болалар шу шаклда эксплуатация қилинганлигини тахмин этилмоқда. Кўплар аввал боқувчи оилаларга, сўнг етимхоналарга бериларди. Уолтер Стек ҳар куни болалигини алам билан эслайди. Ўч олишни истамайди, лекин кечириши ҳам мумкин эмас. Чунки нафрат ва қийноққа тўла болалаги уни бугун ҳам ларзага солади.
Стек “Кўп кишилар буни биларди, лекин ҳеч кимнинг иши йўқ эди. Бизнинг гапларимизга ишонишмасди. Биз деб айтяпман, чунки бошқа болаларнинг бошига айни кунлар тушди. Ҳеч кимнинг биз билан иши бўлмади” деди.
Бугун у 70 ёшда ва унга 20 минг евро бадал пули берилади. Бу фақатгина уларнинг кўрган қийинчиликларини тан олиш маъносига келади. Бундан ортиғи эмас. Чунки улар бошидан ўтказган қийинчиликларни пул билан ювиб бўлмайди.