Саудия ҳаддидан ошди!


  • 23 Апрель, 2018
  • 669

Матбуот хабарларига кўра, Саудия Арабистонда АҚШ тарафдори валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошлаган реформа доирасида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга илк ваҳий тушган Хиро ғорини зиёрат қилиш тақиқланди.

Халқаро жомиада “йўлакча ўзгариши” деб баҳоланган ҳаракатда аҳмоқона қарор қабулланди. Саудия ҳукумати Ҳаж вазирлиги орасида Хиро ғори ҳам бўлган Набавий маконларни зиёрат қилишни тақиқлади.

Вазирликда эълон қилинган қарорга кўра, Пайғамбаримизга илк ваҳий келган Нур тоғи ва ҳижрат вақтида маккалик мушриклардан яширинган Савр ғорини ҳам ўз ичига олган кўплаб маконларни зиёрат қилиш уйдирма баҳоналар билан тақиқланди.

Бу ҳолат умра зиёрати учун Саудия Арабистонга келган мусулмонларнинг норозилигига йўл очди.

Яна бир хабарга кўра, Риёд ҳукумати бир ИСроил ширкати билан келишув имзолагани маълум бўлди. Келишувга кўра, ҳаждан аввал Исроил ширкати ҳожиликка келадиган одамлар ҳақида муҳим маълумотларни тўплаб, Саудия ҳукуматига тақдим этади.

Бундан ташқари, ҳаж вақтида ишланадиган барча ҳаракатлар Исроил ширкати билан бирга амалга оширилади.


Бошқа мақолалар