Полиция нотўғри адресда


  • 17 Апрель, 2023
  • 135

АҚШда “оилада зўравонлик” хабарини олган полиция нотўғри манзилга бориб, бегуноҳ бир кишининг умрига зомин бўлди. Ҳодисадан кейин уй эгасини отиб ўлдирган уч нафар полиция ходими вақтинча ишдан четлатилди.

Тез-тез шиддат хабарлари билан шов-шувга сабаб бўладиган АҚШ полицияси бу сафар ақл бовар қилмайдиган воқеа билан нашрларнинг биринчи саҳифаларидан ўрин олди. 5 апрелда Нью-Мехико штатида жойлашган Фармингтонда “оилада зўравонлик” хабарини олган полиция ходимлари бир манзилга боришди. Полиция ходимлари борган нотўғри манзилда эшик олдига қурол билан чиққан мезбон 52 ёшли Роберт Дотсонни отиб ўлдиришди.  

Фармингтон полиция департаменти полиция ходимларига тегишли вужуд камералари қайд этган тасвирларни эълон қилди. Тасвирларда полициячиларнинг Дотсон оиласи эшигини қоқиб, манзилга етиб келганликларини хабар бергач, нотўғри манзилга келганликларини англаганлигини кўришимиз мумкин.

Тасвирларда Дотсоннинг қўлида қурол билан эшикни очганлиги ва полиция ходимларининг “Қўлингни кўтар” деб бақириб, ўт очганлиги қайд этилган. Дотсоннинг ўлдирилиши ортидан аёли ердаги қуролни олиб полиция билан отишмага киришди. Полиция билан отишмага киришганлигини тушунмаган Дотсоннинг аёлига ҳеч қандай айблов қўйилмаган.

Фармингтон полиция департаменти тарафидан қилинган баёнотда давом этаётган тергов сабабли полиция ходимларининг шахси сир тутилиб, уларнинг маҳаллий соат билан 23:30 да оилада жанжал хабарини олиб Valley View Ave 5308-уйга бориш ўрнига адашиб Valley View Ave 5305-уйга келганлиги айтилган. 


Бошқа мақолалар