Японияда аҳоли сони камаймоқда


  • 2 Январь, 2013
  • 1211

Расмий рақамларга кўра, ўлка аҳолиси сони 2012 йилда 212 минг кишига камайди.
Соғликни сақлаш вазири бу йил 1 миллион 33 минг нафар чақалоқ дунёга келгани ва 1 миллион 245 минг кишининг ҳаётдан кўз юмганлигини маълум қилди. Вазирлик туғилиш ва ўлим сонларини таққослаб, жорий йилда аҳоли сони 212 минг кишига камайганини таъкидлади.
19 минг киши ҳалок бўлган цунами фалокати рўй берган 2011 йилдаги аҳоли сони камайиши 200 мингдан ортмаганлиги айтилиб, бу камайишнинг миллат учун хавфли эканлиги айтиб ўтилди. Ўтган йил ҳар бир аёлга 2,1 чақалоқдан тўғри келган бўлса, жорий йилда 1,36 нафардан тўғри келгани ҳам туғилишнинг камайганлигини кўрсатади.126 миллион аҳолининг 20%ини 65 ёшдан ошган кишилар ташкил қиладиган Япония дунёнинг энг кекса аҳолисига эга давлат ҳисобланади.


Бошқа мақолалар