- 2018-10-04
Саудия Арабистон ҳаж ва умра вазирлиги жорий йилда фақатгина ўлкада яшовчиларга ҳаж изни берилишини маълум қилди.
Коронавирусга қарши тадбирлар доирасида Саудия Арабистон бу йил ҳаж ибодати учун ўлка ичидан 60 минг кишини қабул қилишини, хориждан ҳеч кимга рухсат берилмаслигини эълон қилди.
Ҳаж ва умра вазирлигининг эълонига кўра, ҳаж ибодати вақтида эпидемия сабабли олинадиган чора-тадбирлар ва кимларга рухсат берилиши маълум бўлди. Ўлка ичидан 60 минг киши ва хориждан ҳеч ким қабул қилинмаслиги айтилган хабарда сурункали хасталиги бўлмаган, 18 билан 65 ёш орасида, вакцина олган ватандошлар ҳаж учун қабул қилиниши билдирилди.
Саудия Арабистон Covid-19 эпидемияси туфайли ўтган йили ҳам ўлка ичидан чекланган сонда одамларга ҳаж рухсати берганди.