“Дунё харитаси ўзгартиринг!”


  • 29 Апрель, 2018
  • 3285

Россия президенти Владимир Путин дунё атласлари тарихий ва географик ҳақиқатларни бузиб кўрсатаётганини айтиб, янги хариталар тайёрлаш учун кўрсатма берди.

Россия расмий хабар агентлиги “ТАСС”нинг хабарига кўра, Путин Россия география уюшмаси бошқарув кенгаши билан ўтказган йиғилишда янги “Русча дунё атласи тайёрланишини ва асли русча бўлиб, кейинчалик бошқа тилда номлар берилган жойлар бўйича тузатишлар қилинишини” буюрди.

Путиннинг бу иш учун географик қайдларга боғлиқ ташкилотлар билан биргаликда Россия мудофаа вазирлигига ҳам корсатма бергани диққатни тортди.

Путин “Ўтган юз йиллар мобайнида кашф қилган жойларимиз ва маълум жойларга сайёҳларимиз берган русча номларнинг бутун дунё хариталаридан ўчирилиб юборилганини кўряпмиз. Россиянинг дунё кашфига ва фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳам хотиралардан ўчирилмоқда. 2020 йили Антарктика йили деб эълон қилинган. Бу жой ҳам рус денгизчиларининг кашфиётидир. Лекин Антарктикани кашф этган Михаил Лазарев ва Фаддей Беллинсгаузенларнинг у ерга қўйган илк жой номлари бугун харитада йўқ. Ҳозирги хариталарда хорижий номлар қўйилган. Бу ҳолатни тузатамиз” деди.

Ғарблик кузатувчилар Путиннинг бу чиқишини Москванинг шимолий қутбдан кейин жанубий қутбда ҳам ғарб билан зиддиятга тайёрланаётганининг ишорати эканлигини айтишмоқда.

Путин “Биз ҳеч кимга хиралик қилиш ниятимиз йўқ. Лекин тарихий ва географик ҳақиқатларни бузиб кўрсатилишига жим туришга ҳаққимиз йўқ” деди.


Бошқа мақолалар