Исроил ва Хамас оташкесими имзоланди


  • 16 Январь, 2025
  • 27

Исроил-Хамас оташкесим шартномаси имзоланди. Хамас Қатар ва Миср воситачилигида давом этган оташкесим учрашувларида ижобий натижаларга эришди.

Оташкесим музокаралари Ғазодаги уруш тугаши ва инсоний кризиснинг енгиллашиши учун критик аҳамиятга эга.

Хамас ва Исроил 6 ҳафталик оташкесим учун келишди. Исроил асирдаги ҳар бир ватандоши учун 30 нафар фаластинликни, ҳар бир исроиллик ҳарбий асир учун эса 50 фаластинлик асирни озод қилади.

Оташкесим шартномасига кўра, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 250 га яқин фаластинлик озод этилади. Хамас билан тузилган шартноманинг илк босқичида Исроил кучларини Ғазо сектори чегарасидан 700 метр ортга қайтаради.

Барча фаластинлик муҳожирлар уйларига қайтади ва Ғазо секторининг ҳар жойида ҳаракатланиш эркинлигидан фойдаланади. Исроил ҳарбий самолётларининг ҳар куни соат 8 билан 10 орасида учиши тақиқланади. Ғазодаги бутун касалхоналар янгидан қурилади. Ғазо секторида дала госпиталлари қурилади. Секторга қўшимча тиббиёт ходимлари юборилади.


Бошқа мақолалар