Исроиллик раввиндан кутилмаган чиқиш


  • 20 Декабрь, 2012
  • 1450

Нетурей карто бош раввини Мейр Хирш 1948 йилдан аввалгидек бутун ерлар Фаластин ҳукуматига қарашли  бўлиши кераклигини айтди. 

Исроилнинг энг сирли яҳудий жамиятларидан бири ҳисобланган Хасидизм яҳудийларига мансуб Нетурей карто тариқати бош раввини Мейр Хирш Исроил-Фаластин муаммоси ечими йўлини “1948 йилдан аввалгидек бутун ерларни Фаластин ҳукуматига бериб, битта давлат бўлиш керак” деб маълум қилди.

Исроилнинг сайловдан олдин Ғазога қилган ҳужумларини “ОАВларнинг инсонларнинг онггини бошқариши” деб баҳолаган Хирш Исроилнинг фаластинлик гуруҳлар билан имзолаган сулҳдан ҳеч ҳам хавотирда эмаслигини билдирди. 

Исроил харитадан ўчирилиши керак

Бош раввин Фаластин билан Исроил орасидаги муаммоларни ечиш учун “1948 йилдан аввалгидек бутун ерларни Фаластин бошқарувига бериб, битта ягона давлат бўлиш керак”- деди.

Фаластинликлар ва исроилликларнинг ўтмишда бўлганидек ягона Фаластин давлати байроғи остида бирга яшай олишларини қайд этган Бош раввин Хирш бу таклифни Фаластин ҳаракати раҳбари Маҳмуд Аббосга бир неча марта етказганини айтди. Хирш “Менимча Исроил харитадан бутунлай ўчирилиши керак. Энг тўғри йўл шу” деди.

Фаластин ерлари исроилликлар тарафидан босиб олинганлигини тан олган Хирш “Агар тинчлик ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда исроилликлар фаластинликларга босиб олган ерларини қайтариб беришлари керак” деб ўз фикрини билдирди.

Туркиянинг ёнидамиз

Туркиянинг Фаластин ва Исроилда бўлиб ўтган воқеаларга муносабати, айниқса Бош вазир Тоййиб Эрдўғоннинг тутган сиёсатини қўллаб-қувватлашини маълум қилган Бош раввин “Мовий Мармара ҳодисасидан кейин Бош вазир Эрдўғон ва ҳукумати билан бирга эканлигимизни билдирган мактуб юбордик” деди. Бош раввин яқинда Америкадан бир тиббий кўмакни Ғазога етказишларини ва бунинг учун Ғазо ҳукуматидан рухсат олганликларини маълум қилди. 

Араб баҳори бу Америка қурган тузоқ 

Мусулмон ўлкаларда эсган инқилоб шамоллари орқасида АҚШнинг турганини иддао этган Мейр Хирш “Араб баҳори Америка ишлаб чиқаришининг бир маҳсулотидир. АҚШ бу йўл билан мусулмонларни заифлатиб, либераллар билан мусулмонларни бир-бирига қарши қўймоқда” деган фикрини билдирди.

Нетурей карта тариқатининг мусулмонлар ва мусулмон ўлкалар билан ҳеч қандай муаммоси йўқлигини маълум қилган Бош раввин “Уларни яхши кўрамиз, орамиздаги муносабатлар жуда яхши” деди. 

Исроилни давлат сифатида танимаймиз

Мейр Хирш кўплаган Европа давлатларининг “Антисемитист” деган тамғадан қўрқиб, Исроилни ноилож қўллаб-қувватшларини айтди. Хирш Исроил ОАВларининг Европа ва Америкада мавқеси жуда кучли эканлигини ҳамда уларда ўрин олган хабарларнинг Исроил тарафидан манипуляция этилиши кўп тилга олинмайдиган ҳақиқатлардан эканлигидан гап очди.

“Исроилни давлат сифатида тан олмаганимиз учун ҳам сайловларда иштирок этмаймиз” деган Хирш расмий ёзишмаларида “Нетурей карта Фаластин” деган унвондан фойдаланишларини маълум қилди. Бош раввин Фаластинда янги ҳукумат қурилиши арафасида парламентда ўз вакиллари бўлишини исташлари ва бу ҳақдаги талабларини Давлат раҳбари Аббосга юборганларини айтиб ўтди.

Исроилнинг Натурей карта тариқатига салбий муносабатда эканлигини ҳам айтиб ўтган Хирш тариқатга мансуб баъзи яҳудийларнинг ҳибсга олиниб, икки ҳафтадан кейин озод этилганлигини, баъзиларнинг эса ўлкадан чиқарилиб юборилганлигини билдирди. Мейр Хирш ҳибсга олинган аъзоларнинг баъзилари қийноқларга солинганлигини қайд этди.

Тавротнинг амрини билдирди

Исроил давлатига қарши бўлишлари сабабини “Тавротнинг амри” сифатида изоҳлаган Хирш, "Биз яҳудийлар фақат Масиҳ келгандан кейингина ўз давлатимизни қура олишимизга эътиқод қилганмиз. Яҳудийларнинг Масиҳ келгунга қадар давлат қуришга ҳақлари йўқ. Шунинг учун яҳудийлар Масиҳ келгунча қайси давлатда яшасалар, уларнинг қонун-қоидаларига бўйсунишлари керак. Лекин Исроил бу қоидага риоя қилмади.”


Бошқа мақолалар