Қозоғистон бойлар ичида 50-ўринда


  • 2 Апрель, 2016
  • 1256

Қозоғистон энг бой давлатлар рўйхатида Россиядан ўтиб кетиб, 50-ўринни эгаллади. Ялпи ички маҳсулот аҳоли бошига 25367 долларни ташкил қилди.

“Global Finance Magazine” Бутунжаҳон банки ва халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, дунёнинг энг бадавлат ўлкалари рўйхатини тузиб чиқди.

Мамлакатларнинг ЯИМ ва инфляция даражаси асос қилиб олинди. Энг кичик давлатлар ҳисобга олинмади.

Қатар дунёнинг энг бадавлат мамлакати эканлиги маълум бўлди. Аҳоли бошига ЯИМ бу ўлкада 146011 долларни ташкил этади. Иккинчи ўринни эгаллаган Люксембургда бу кўрсаткич нисбатан камроқ – 94167 доллар.

Дунёнинг энг бой 25 давлати рўйхатида 12 та Европа давлати, АҚШ, Канада ва Австралия бор. Лекин дастлабки ўнталикка улардан фақат тўрттаси кирган. Масалан, Буюк Британия аҳоли бошига ЯИМ 39224 долларни ташкил этиб, 27-ўринни эгаллади ва 25 талик рўйхатга кира олмади.

Россия эса рейтингда 51-ўринни эгаллади.

Қуйида дунёнинг 25 та энг бой ўлкалари рўйхатини келитармиз.

 

1. Қатар

2. Люксембург

3. Сингапур

4. Бруней

5. Қувайт

6. Норвегия

7. Бирлашган араб амирликлари

8. Гонконг

9. АҚШ

10. Швейцария

11. Саудия Арабистон

12. Баҳрайн

13. Голландия

14. Ирландия

15. Австралия

16. Австрия

17. Швеция

18. Германия

19. Тайвань

20. Канада

21. Дания

22. Уммон

23. Исландия

24. Бельгия

25. Франция


Бошқа мақолалар