Принц Салмон ўлдирилдими?


  • 18 Май, 2018
  • 684

Саудия Арабистон валиаҳд принци Муҳаммад бин Салмон 27 кундан бери кўринмайди.

Эроннинг “Keyhan” газетаси бир араб разведка хизматига таяниб, Саудия Арабистоннинг валиаҳд принци ўтган ойдаги тўнтаришга уринишда ўлдирилганлигини иддао қилди. Бир араб ўлкасининг олий даражали амалдорига юборилган разведка маълумотларини кўрганлигини айтган Эроннинг “Keyhan” газетаси Саудия Арабистоннинг валиаҳд принци Муҳаммад бин Салмоннинг 21 апрелда саройга уюштирилган ҳужумда ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтди.

Маълумотларга кўра, ҳужум вақтида Салмоннинг икки ўқ билан отиб ўлдирилганлигини ёзган газета апрель ойининг охиридан бери валиаҳд ҳеч бир жойда кўринмаганлигига диққат тортди.

21 апрель куни пойтахт Риёддаги Сауд қироли саройи яқинида отишма овозлари эшитилганди. Натижада қирол Салмон билан ўғли принц Салмон Риёддаги АҚШ ҳимоясидаги ҳарбий ҳаво базасидан паноҳ топганлиги ҳақида хабарлар чоп этилганди.

Сауд вакиллари билан нашрлар бу воқеа борасида сукут сақлаётган бир пайтда турли хабарлар ва гувоҳлар пайдо бўлди. Сарой атрофида яшайдиганлар тўнтаришга уриниш бўлганлигини, саройга ҳужум қилган аскарлар сарой устида учиб юрган дрон юборган тасвирлар ва разведка маълумотлари билан ҳаракат қилишганини айтган.

Саудия мухолифат аъзолари ҳам ҳарбийлардан олий даражадаги бир зобит қирол ва валиаҳд принцни ўлдириш учун саройга босқин уюштирганлигини айтди. Бу воқеа ҳақидаги видеоларда сарой атрофида кўплаб зирҳли техника ўрин олгани кузатилди. Воқеа ортидан пойтахтдаги хавфсизликни таъминлаш вазифасини Салмоннинг махсус қўриқчилари ўз зиммасига олди. Сарой устида Салмоннинг махсус қўриқчиларининг вертолетлари доира ясаб учиб, Риёд ҳаво кенглиги бошқа бутун аҳоли ва ҳарбий учишлар учун бекитилди.

Ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирувчи ва деярли ҳар куни камералар қаршисига чиқадиган 33 ёшли Саудия валиаҳд принцининг ўша вақтдан бери 27 кундир ҳеч қаерда кўринмаганлиги диққатни тортмоқда.

CIA директорлигидан АҚШ ташқи ишлар вазирлигига ўтган Майк Помпеонинг 28 апрелда Риёдга қилган илк хизмат сафарида ҳам принц Салмон матбуот анжуманига қатнашмаганди. Помпеонинг фақат қирол Салмон ва ташқи ишлар вазири Одил Жубайр билан тушган суратлари чоп этилди.

21-28 апрель оралиғида эълон қилинган баъзи фотолар валиаҳд принц Саудия ва хорижий меҳмонлар билан бирга эканлигини кўрсатди. Лекин бу фотоларнинг қачон олинганлиги номаълум эди.

Қирол Салмоннинг ўғли 2017 йил июнь ойида биринчи валиаҳд позициясига келганидан бери коррупцияга қарши кураш номи остида юзлаб юқори даражали амалдорларни, принцларни ҳибсга олдирган эди. Шундай радикал ижролар учун кўрсатмалар берган принц Салмонни ўлка ичида ҳам ёқтирмайдиганлар жуда кўпайганди. Шу боис тўнтариш ҳақидаги миш-мишларда жон бордай сезилмоқда.


Бошқа мақолалар