- 2019-07-29
“Le Monde” газетаси Моссаднинг Франция махфий хизматига сизиб киришга уринганлигини иддао қилди.
Францияда чоп этиладиган “Le Monde” газетаси Исроил махфий хизмати Моссаднинг Франция разведка хизматига сизиб, француз агентларини ўзларига оғдириб олишга уринганлигини иддао этди. Француз разведка француз разведка хизматининг бошлаган тергови билан алоқали ички ёзишмаларни қўлга киритган газета француз ва Исроил махфий хизматлари орасида 2010 йили Суриянинг кимёвий қурол режалари билан ҳамкорликда ташкиллаган операция вақтида баъзи француз разведкачиларни Моссад учун жосуслик қилишга уриниш бўлганлигини ёзди.
Хабарда махфий хизматнинг шахсий хавфсизлик бўлимининг текшируви натижасида бир француз агентининг Моссаднинг Париждаги бўлими бошлиғи “Д.K” билан яқин алоқада бўлганини аниқлади.
“Ратафиа” код номи берилган ҳамкор операция огоҳлантиргач, Францияга таълимга келган суриялик кимё муҳандиси бўлган мутахассис орқали Шом режимининг кимёвий қурол дастури ҳақида француз ва Исроил махфий агентлари маълумот олишга уринди.
Исроил махфий хизмати суриялик муҳандисни ўзларига ҳам маълумот бериш, ҳам бошқа суриялик муҳандисларни топишга кўндирди. Лекин Париждаги Моссад бўлими бошлиғи баъзи француз агентларини ҳам ўзлари томонга оғдиришга уринган.
Махфий хизматнинг ички ёзишмалари француз агентининг Моссад Париж бўлими бошлиғи билан кечки овқат устида учрашганини ва яна бир кишининг оиласи билан Дубайга таътилга боришини айтишига қарамай, Исроилга борганлигини маълум қилди.
Ички ёзишмада ҳамкор операцияда иштирок этган баъзи француз агентларнинг банкларида ҳисоб рақамларига шубҳали пул ўтказишлар амалга ошганлиги билдирилган. Бундан ташқари ушбу воқеалар бўйича батафсил тергов юритилиши кераклиги талаб қилинган.
“Le Monde” Франциянинг ўша вақтларда Моссаднинг ушбу ҳаракатларига расмий равишда норозилик бирдирганини ва бўлим бошлиғи билан икки Исроил агентини ўлкани тарк этишини талаб қилганлигини ёзди.
Ўша вақтдаги разведка бошлиғи Бернар Скарсини ҳам суд тарафидан сўроқ қилинганини қайд этган “Le Monde” бу бўйича суд ҳали ҳам давом этаётганини ёзди.