Қозоғистон нефть қазиб олишни орттиради


  • 21 Май, 2018
  • 660

Қозоғистон энергетика вазири Қанат Бозумбаев нефть қазиб олиш ҳажми йил сайин ортиб, 2025 йилга келиб йилда 104 миллион тоннага етишини маълум қилди.

Бозумбаев мажлисдаги нутқида улкан нефть лойиҳаларининг қисқа муддатли вақтда ўлка иқтисодиёти ривожланишига муҳим таъсир кўрсатишини сўзлади.

Тенгиз, Карачағанақ, Кашаган нефт ва табиий газ лойиҳалари орқали нефть секторидаги ўсишнинг давом этишига ишора қилган Бозумбаев “Ўтган йил Кашаганда нефть қазиб олиш бошланиши билан ўлканинг нефть қазиб олиш ҳажми 78 миллион тоннадан 86,2 миллион тоннага кўтарилди. Нефть қазиб олиш ҳажми йил сайин ортиб, 2025 йилга келганда йилига 104 миллион тоннага етадим” деди.

Бозумбаев бу йил январь-апрель ойлари даврида 30 миллион нефть қазиб олинганлиги ва бу миқдор ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 6%га кўплигига эътибор қаратиб, “Бу йил нефть қазиб олиш 87 миллион тонна бўлиши кутилмоқда” деди.


Бошқа мақолалар