Миллатингиздан уяласизми?


  • 2 Июнь, 2018
  • 644

Ўзбекистон паспортларидаги “миллати” деган иборани олиб ташлаш учун кампания бошлатилди.

Ўзбекистондаги “Менинг фикрим” порталида бир ватандош паспортлардаги “миллати” устунини олиб ташлашни таклиф қилди. Бу таклифни билдирган ватандош бу ўлка халқининг бирдамлигини таъминлашга ва кучайтиришга ёрдам беришини, шу тариқа ҳар бир одам ўзини бир бутун нарсанинг парчаси сифатида кўришини сўзлади.

“Ўлкамизда бериладиган ҳужжатларда “миллати” деган ёзувга диққат қаратишингизни истардим. Бу ёзувдан турлича маънолар чиқариш мумкин. Ўзбекистон ватандошлари маданий тартиб ва қоидаларга бўйсунадиган халқ. Ҳар бири маълум этник гуруҳнинг парчасидир.”

Шу онгача бу таклиф 500 дан ортиқ овоз тўплади. Агар 90 кун ичида таклиф ўн минг овоз тўпласа, Ўзбекистон парламенти тарафидан кўриб чиқишга қабул қилинади.


Бошқа мақолалар