- 2016-09-16
Туркистон вилоятининг Сайрам туманида буғ-газ билан ишлайдиган қуввати 1000 МВтга тенг электростанция пойдеворига хотира капсуласи жойлаштирилди.
Ушбу электростанциянинг қурилишига 700 миллиард тенге маблағ инвестиция жалб қилинган. Янги электростанция фақат минтақадаги электр қувватини ошириш билан чекланмай балки бутун ўлкага таъсир кўрсатади. Лойиҳа Туркистон вилояти ҳокимлиги билан “Самруқ Қазина” ҲЖ ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Бош пудратчи Жанубий Кореянинг “Doosan ENTERBILITY СО LTD” консорциуми ва “Bazis Construction”лардир.
Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди “Вилоят тарихидаги энг йирик лойиҳа президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг умуммиллий режаси асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳа ишга тушганида вилоятимиздаги электр етишмовчилиги масаласи бутунлай ҳал этилади. Бу билан бирга ушбу лойиҳа йирик ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ривожланишига имконият беради” деди.
Вилоятнинг ҳозирги электрга бўлган эҳтиёжи 320МВтга тенг. Лойиҳа ишга тушиши эса бундан 3 баравар кўп электр энергияси ишлаб чиқаришга имкон беради. Бунда вилоят нафақат ўз электр тақчиллигини, балки бошқа вилоятлар эҳтиёжини ҳам таъминлайди.
Ушбу буғ-газ электростанциясининг ўзига хослиги у атроф-муҳитга зарар бермайди. Асосий жиҳоз-ускуналар Германия, Италия ва Чехиядан импорт қилинмоқда. Электростанция қурилиши 2024 йили бошланиб, 2026 йили объектни ишга тушириш режалаштирилган.
МДҲ давлатларида аналоги йўқ ушбу электростанция қурилиши учун Сайрам туманида 60 гектар майдон ажратилди.