Қарздорлар хорижга чиқа олмайди


  • 11 Июль, 2018
  • 688

Қозоғистонда солиқ ва бошқа тўловлардан қарзи бўлганлар хорижга чиқарилмаслиги мумкин. Қозоғистон ўлкани тарк этишни истаган ҳар ўн кишидан бири учун чегарасини бекитиши мумкин.

Давлат даромадлари қўмитасининг маълумотига кўра, фақатгина Астана шаҳрида 70 мингдан ортиқ қозоғистонлик ватандош солиқ ва жарималарни тўламаган. Ҳали аниқ рақамлар маълум қилинмаган бўлса ҳам ҳар ўн қозоғистонликнинг бири қарздор эканлиги тахмин қилинмоқда.

Қарздолар ўлка аҳолисининг 10%, яъни Алмати шаҳрининг аҳолисига тенг эканлиги айтилмоқда. Астанадаги давлат даромадлари қўмитаси фақатгина Сариарқа туманида солиқ тўламаган минглаб ватандошнинг ҳужжатлари судга топширилганлигини ва бу ҳолат уларнинг хорижга чиқишларига тўсиқ бўлишини билдирди. Шу сабабли қўмита ватандошлар қарзларини аввалдан текшириб, солиқ қонун-қоидаларига риоя қилишларини тавсия этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 1 июлдан бошлаб солиқ қонунида ўзгаришлар кучга кирди. Бу ўзгаришлар солиқдан қарзи бўлганларнинг аҳволини қийинлаштирди.


Бошқа мақолалар